"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади

Mirjalol Normatov
27 июн 2025, 00:27
"Ливерпуль" Ибраима Конатени текинга қўйиб юбориши мумкин.

Томонлар 2026 йилда якунланадиган шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олишмаяпти. Шу сабабли келаси ёзда футболчи жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Ҳозирда бир йўла уч клуб: "Реал", "Барселона" ва ПСЖ вазиятни диққатлик билан кузатмоқда ва ҳимоячини текинга олишни режалаштирмоқда.

26 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсумда "Ливерпуль"га ўтганди ва шу давр мобайнида жамоаси таркибида 132 ўйинда 5 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›