"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди

Mirjalol Normatov
11 окт 2025, 17:43
Ибраима Конате жароҳати сабабли Франция термаси лагерини тарк этди.

Футболчи "Ливерпуль" таркибида "Челси"га қарши ўйинда олган жароҳати сабабли Озарбайжонга қарши баҳсни захирада ўтказди. Конатенинг ўрнига термага Бенжамен Павар чақирилди.

Франциянинг навбатдаги учрашуви 13 октябрь куни Исландияга қарши бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fff.fr