"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетиш ниятидалигини маълум қилди

Omonjon To`xtamirzayev
10 сен 2024, 14:01
Футболчи "қизиллар" раҳбариятидан норози.

Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Ливерпуль" посбони Куимхин Келлехер клубдан кетмоқчи.

"Охирги йилларда мен биринчи рақамли дарвозабон бўлишни исташим ва бунинг учун керак бўлса, бошқа жамоага ўтишимни яққол кўрсатдим. Клуб эса янги дарвозабон (Мамардашвили) сотиб олди ва назаримда, йўлларимиз бошқа-бошқа экан. "Ливерпуль" шунингдек бир нечта таклифларни ҳам рад этди. Бу вазиятда фақатгина мен барчасини ўзгартириб юбора олмайман. Менинг амбицияларим маълум. Ҳар ҳафта майдонга туша олишга салоҳиятим етишига ишонаман".

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›