«Ливерпуль» дарвозабон қидирмоқда, нишонда Бразилия терма жамоаси посбони

Narzulla Saydullayev
28 май 2018, 08:40
«Рома» посбони Алиссон ҳамон «Ливерпуль» қизиқишлари доирасида.

Мерсисайдликлар 25 ёшли бразилиялик дарвозабонни ёзда сотиб олишмоқчи. ЕЧЛ финалида клуб посбони Лорис Кариус қўпол хатолар қилди ва натижада жамоа «Реал»га ютқазиб қўйди (1:3).

Январь ойида «Ливерпуль» Алиссон учун 68 миллион евро тўлашни истамаганди. Энди «Рома» ўз посбони учун камида 100 миллион сўрамоқда. Футболчига «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk