

Мерсисайдликлар 25 ёшли бразилиялик дарвозабонни ёзда сотиб олишмоқчи. ЕЧЛ финалида клуб посбони Лорис Кариус қўпол хатолар қилди ва натижада жамоа «Реал»га ютқазиб қўйди (1:3).
Январь ойида «Ливерпуль» Алиссон учун 68 миллион евро тўлашни истамаганди. Энди «Рома» ўз посбони учун камида 100 миллион сўрамоқда. Футболчига «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.




