"Ливерпуль" Данжумага қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
8 июн 2022
"Ливерпуль" "Вильярреал" футболчиси Арно Данжумани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, инглизлар январь ойидан буён 25 ёшли футболчини кузатиб келмоқда. 

Данжуманинг "Вильярреал" билан шартномасидаги нархи 45 миллион евро қилиб кўрсатилган. 

Вингер ўтган мавсумда Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди. У шунингдек ЕЧЛдаги 11 та ўйинда 6 та гол ҳам урган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo