

"Ливерпуль" бош директори Питер Мурнинг август ойи сўнггида клуб билан тузган шартномаси якунига етади.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Бу лавозимни ҳозирги тижорат директори Билли Хоган эгаллайди.
Мур "Ливерпуль" бош директорлиги лавозимида 3 йил ўтказди. Клуб бу вақт давомида Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ ва Премьер-лигани қўлга киритди. Мур "Ливерпуль"га қадар Sega, Reebok, Microsoft ва EA'да ишлаган.



