“Ливерпуль” “Бавария” ярим ҳимоячисига 30 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
20 авг 2023, 09:33
“Ливерпуль” Райан Гравенберхни “Бавария”дан 30 миллион еврога сотиб олишга тайёр.

Инглизлар ҳозирча расмий таклиф билан чиқишмади, бироқ улар футболчини жиддий тарзда кузатишмоқда. Аввалроқ, немис жамоаси ярим ҳимоячисини 40-50 миллион еврога сотишга тайёрлигини маълум қилганди.

Нидерландиялик футболчи 2022 йилнинг ёзида "Аякс"дан "Бавария"га ўтган эди. У клуб сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Битим 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru