"Ливерпуль", "Бавария" ва ПСЖ Гавига қизиқмоқда

Alisher
19 апр 2022
Бир неча Европа топ-клублари "Барселона" хавбеки Гавига қизиқиш билдирмоқда.

17 ёшли ярим ҳимоячи учун "Ливерпуль", "Бавария" ва ПСЖ клублари даъвогарлик қилмоқда.

Англия клуби ўйинчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномани узайтириши билан боғлиқ муаммолари фонида ўйинчи билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

Футболчининг амалдаги шартномасида 50 миллион евролик товон пули ёзилган.

Ярим ҳимоячи ушбу мавсум Ла Лигада дебют қилди ва 27та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es