“Ливерпул” “Барселона”ни ортда қолдирди

3 май 2018, 02:41
“Ливерпул” Чемпионлар лигасининг бир мавсумида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.

ЕЧЛ ярим финалида “Рома”га қарши жавоб баҳсида Жоржиньо Вейналдумнинг голи “қизиллар”нинг жорий мавсумдаги 46-голи сифатида қайд этилди.

Бу натижа нафақат Чемпионлар Лигаси, балки Еврокубокларда бир мавсумда бир жамоа томонидан қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.

Бунгача ушбу рекорд “Барселона”га тегишли бўлиб, 1999/2000 йилги мавсумда каталонияликлар ЕЧЛда 16 та учрашувда 45 та гол уришга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›