"Ливерпуль" "Барселона" мухлислари учун чипта нархини оширди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2019, 14:48
"Ливерпуль" "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин меҳмон жамоа мухлислари учун чипта нархини ошириб қўйди.

Клуб расмий сайти берган маълумотга кўра, меҳмон жамоа учун 4620та чипта ажратилган ва уларнинг ҳар бири 119 евро туради.

"Ливерпуль" ўз мухлислари харажатига ёрдам бериш учун бундай нарх белгилади. Шундай қилиб, инглиз клуби ишқибозлари "Барселона"га қарши меҳмондаги ўйин учун чиптани 88 еврога харид қилишлари мумкин.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" ҳам шундай йўл тутган эди. "Ливерпуль" ва "Барселона" ўртасидаги биринчи ўйин 1 май куни Испанияда, жавоб учрашуви 7 майда Англияда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›