«Ливерпуль» Баккали учун курашни бошлади

Narzulla Saydullayev
18 мар 2014, 15:49
ПСВ ҳужумчиси Закария Баккали Англия клуби қизиқиш доирасига кириб қолди.
«МЮ» ва «Манчестер Сити»дан сўнг 18 ёшли Бельгия терма жамоаси аъзосига «Ливерпуль» даъвогарлик қила бошлади, деб хабар бермоқда De Telegraaf нашри.

Баккалига шунингдек «Андерлехт» ва «Стандард» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

ПСВ эса футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Баккалининг Эйндховен клуби билан шартномаси 2015 йилга қадар амал қилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru