«Ливерпул» «Байер»дан Жанни 12 миллион еврога сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
18 май 2014
«Ливерпул» «Байер» ярим ҳимоячиси Эмре Жанга қизиқиб қолди.
Англия клуби туркиялик ярим ҳимоячи учун 12 миллион евро беришга тайёр, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жан ёзда «Бавария»дан Леверкузенга кўчиб ўтганди.

Ўтган мавсумда у Германия чемпионатининг 29та ўйинида 3та гол урди ва 3та голли пас оширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru