"Ливерпуль" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Делфга қизиқиш билдирмоқда
19 дек 2014 12:17
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Делфга қизиқиш билдирмоқда
"Ливерпуль" раҳбарияти "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Фабиан Делфни Стивен Жеррардга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
34 ёшли жамоа сардорининг клуб билан шартномаси 2015 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
25 ёшли Делф ўтган мавсумда Бирмингем жамоасининг "Йил футболчиси" номига сазовор бўлган ва Англия терма жамоасидан чақирув олган. Фабиан жароҳат туфайли бу мавсумда Премьер-лиганинг бор-йўғи 8та учрашувида иштирок этди. Делфнинг клуб билан шартномаси ҳам 2015 йилнинг ёзида тугайди.
Фикрлар