

Мерсисайдликлар ёзда "Бавария" билан шартномаси якунланадиган 28 ёшли футболчи учун илк таклифни берди.
Клуб Алаба билан узоқ муддатли шартнома имзолашга тайёр. Ҳимоячига йилига 10 миллион евролик шартнома таклиф қилинган.
Давид "Бавария"да 2009 йилдан бери ўйнайди. Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Аммо, ўйинчининг бош мақсади Испанияда ўйнаш, аниқроғи "Реал" либосини кийиш.



