"Ливерпуль" афсонаси ван Дейкни ҳимоя қилди

Sherzod Nurmatov
11 апр 2023, 10:33
"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагернинг фикрича, Виржил ван Дейкни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта.

"Ван Дейк Видичдан анча яхши – у ҳам топ-футболчи эди, лекин унинг Торресга қарши ўйинини унутдингизми?

Рио Фердинанд ва Жон Терри барча ўйинчилар каби ўз фаолиятида ёмон мавсумларни ўтказишди – Виржил ҳам ҳозир худди шундай вазиятни бошдан кечирмоқда.

У сўнгги тўрт йил давомида нафақат энг яхши ҳимоячи, балки Кевин де Брюйне билан бир қаторда АПЛнинг энг яхши футболчиси ҳам бўлди. Биз илгари ҳеч қайси марказий ҳимоячини лиганинг энг яхши футболчиси деб атамаганмиз, бу унинг даражасини кўрсатиб турибди", – деди Жейми Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail