

"Ливерпуль" Англия кубоги ярим финал ўйинида "Ман Сити"ни 3:2 ҳисобида енгди. Бу "Ливерпуль" учун 2019 йил 10 ноябридан бери ўзаро ўйинлардаги илк ғалаба бўлди. Ўшанда "Ливерпуль" "Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлуб қилганди. Шундан сўнг 5 ўйиннинг иккитасида "Манчестер Сити" ғалаба қозонган бўлса, уч марта дуранг қайд этилганди.



