“Ливерпуль” 2006 йилдан бери илк бор ЕЧЛ ўйинида дарвозага бирор марта зарба бера олмади

4 окт 2018, 08:25
Кеча ЕЧЛ 2-тури доирасида “Ливерпуль” жамоаси “Наполи”га қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида ютқазди.

Ўйиндаги ягона гол 90-дақиқада Лоренцо Инсинье томонидан киритилди. Қизиғи, Юрген Клопп шогирдлари мазкур ўйинда рақиб дарвозасига бирор марта ҳам зарба бера олмади. Бундай ҳолат клуб тарихида 2006 йилдан бери илк марта содир бўлди. Клуб сўнгги бор 2006 йилда “Бенфика”га (0:1) қарши баҳсда бирор марта ҳам зарба бера олмаганди. Шунингдек, жамоа бу мавсумда илк марта гол ура олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›