

Клублар трансфер шартларини келишиб олишди ва ушбу ҳафтада 16 ёшли посбон Англияга йўл олади. Грабара учун курашда қизиллар "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед"дан устун келишди.
Камил ўз ватанида жуда иқтидорли футболчи сифатида ҳисобланмоқда ва уни янги Ежи Дудек деб аташяпти. Дудек "Ливерпуль" ва Польша терма жамоаси сафида ажойиб ўйин кўрсатган.



