

ЖЧ, H гуруҳи, 2-тур
Испания — Саудия Арабистони 4:0
Голлар: 11 - Ламин Ямаль, 21, 24 - Микель Оярсабаль, 49 - Хассан Аль-Тамбакти (автогол)
Испания: 23. Унай Симон, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 12. Педро Порро, 16. Родри, 20. Педри (8. Фабиан Руис, 70’), 10. Дани Ольмо (6. Микель Мерино, 61’), 19. Ламин Ямаль (11. Йереми Пино, 46’), 21. Микель Оярсабаль (7. Ферран Торрес, 46’), 15. Алекс Баэна (17. Нико Уильямс, 61’).
Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 5. Маркос Льоренте, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.
Саудия Арабистони: 21. Муҳаммад Аль-Оваис, 5. Хассан Аль-Тамбакти, 4. Абдулела Аль-Амри (18. Ала'а Аль-Хажи, 61’), 12. Сауд Абдулхамид, 24. Мотеб Аль-Харби, 3. Али Лажами, 15. Абдулла Аль-Хайбари (23. Муҳаммад Канно, 46’), 7. Мусаб Аль-Жуваир (19. Абдулла Аль-Хамдан, 46’), 10. Салим Аль-Давсари, 6. Нассер Аль-Давсари (17. Халид Аль-Ганнам, 90’), 9. Фирас Аль-Бурайкан (26. Муҳаммад Абу Аль-Шамат, 61’).
Захира: 1. Наваф Аль-Акиди, 22. Ахмед Аль-Кассар, 2. Али Мажраши, 13. Наваф Аль-Бушал, 14. Хассан Кадеш, 25. Жехад Такри, 16. Зияд Аль-Жохани, 8. Айман Яҳё, 11. Салех Аль-Шехри, 20. Султан Мандаш.
Огоҳлантиришлар: 30 - Салим Аль-Давсари, 60 - Муҳаммад Канно
⚽️ 90+8. Ўйин якунланди!
90+5. ВАР уч дақиқа текширди гол урилган вазиятдаги оффсайдни :)
📺 90+2. ГОЛ! Ферран ҳисобни янада йириклаштирганди. Бироқ Торрес бу вазиятда оффсайдда қолиб кетган экан.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89. Муҳаммад Канно жароҳат олди, шекилли, унга бир неча дақиқадан буён тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
82. Сал қолса Аль-Тамбакти яна ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди.
81. Аль-Хамданнинг узоқдан йўллаган зарбасини Симон қайтарди.
76. Испанлар яна секин-аста олдинга ўтишмоқда. Бунга қадар баҳс асосан майдон марказида кечаётганди.
68. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
65. Ферран Торрес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади.
62. Испанлар темпни бироз тушуришди, охирги дақиқаларда айтарли хавфли вазият кўрмадик.
🔄 61. Яна икки жамоада ўзгаришлар амалга оширилди.
53. Порро ва Ферраннинг зарбаларини Саудия посбони қайтарди!
50. Яна тезкор гол ўтказди Саудия, испанлар эса тўхтамоқчи эмас.

⚽️ 49. ГОЛ! Саудия футболчиси ўзи дарвозасига тўп киритиб қўйди! Кукурельянинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвозабон ва ҳимоячига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.
🔄 46. Ҳар икки жамоада иккитадан ўзгаришлар бўлди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+5. Биринчи бўлим якунланди.
45+4. Ал-Довсарининг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
42. Оярсабалнинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.
36. Ямалнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Ал-Оваис қайтарди!
36. Оярсабалнинг ажойиб зарбаси дарвоза тўсинига тегди…
35. Ал-Амри Испания дарвозабони олдинга чиқиб кетганини кўриб узоқдан зарба берди, бироқ Унай тўпга улгурди.
29. Яна испанлар олдинга юриш қилмоқда, ўйин темпи ошган.
25. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
25. Хўш, буёғига ўйин сценарийси қандай бўлади? Саудия уйғонармикин?

⚽️ 24. ГОЛ! Оярсабалдан дубль! Зўр комбинация бўлди, Ольмонинг бош билан берган узатмани Микель дарвозага аниқ жойлади!
22. Гол ВАРда кўрилди, ҳаммаси жойида, ўйин давом этади.

⚽️ 21. ГОЛ! Оярсабаль ҳисобни иккитага оширди! Ольмонинг зарбасидан кейин палапартишлик содир бўлди Саудия жарима майдончасида, тўп Микелга келиб тушди ва у гол урди!
17. Оярсабалнинг кучли зарбасини Ал-Оваис қайтарди.
15. Баэна узоқ масофадан зарба берди, аммо аниқ бўлмади.
13. Педри жуда қулай вазиятдан зарба берди, бироқ ноаниқ кетди.
12. Испанлар ҳисобни очишди ва буёғига ўйин тизгини қайси томонга кетишини кузатамиз.

⚽️ 11. ГОЛ! Ямаль ҳисобни очди! Оярсабальнинг узатмасини Ламин голга айлантирди!
8. Бурчакдан узатилган тўпга Ольмо зарба берди, бироқ анчагина ноаниқ кетди.
7. Саудияликлар қарши ҳужумга ўтишди, бироқ ҳеч ким якуний зарбани бера олмади.
4. Ямалнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
2. Испанлар ўйинни фаол бошлади. Баэнанинг зарбасига рақиб футболчиси тўсқинлик қилди.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 H гуруҳи 2-тур доирасидаги Испания — Саудия Арабистони учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



