

“Манчестер Сити” — “Кристал Пэлас” 3:0
Голлар: 32 - Антуан Семеньо, 40 - Омар Мармуш, 84 - Савио
“Манчестер Сити”: 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеуш Нунеш (6. Натан Аке, 58’), 15. Марк Гехи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 24. Йошко Гвардиол (11. Жереми Доку, 58’), 21. Райан Аит-Нури, 42. Антуан Семеньо, 20. Бернарду Силва (8. Матео Ковачич, 79’), 26. Савио, 47. Фил Фоден (5. Жон Стоунз, 82’), 7. Омар Мармуш (10. Райан Шерки, 79’).
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 3. Рубен Диаш, 4. Тейани Рейндерс, 9. Эрлинг Холанд.
“Кристал Пэлас”: 1. Дин Хендерсон, 26. Крис Ричардс, 5. Максанс Лакруа, 23. Жейди Канво, 11. Бреннан Жонсон (18. Даити Камада, 75’), 2. Даниэль Муньос (17. Натаниэл Клайн, 82’), 8. Хефферсон Лерма, 19. Уилл Хьюз (20. Адам Уортон, 60’), 3. Тайрик Митчелл, 10. Йереми Пино (7. Исмаила Сарр, 60’), 14. Жан-Филипп Матета (22. Йёрген Странн Ларсен, 60’).
Захира: 44. Вальтер Бенитес, 34. Шади Риад, 59. Рио Кардинес, 55. Жастин Девенни.
Огоҳлантиришлар: 52 - Тайрик Митчелл, 81 - Даити Камада
🕛 90+6. Ўйин якунланди.
90+2. Савиньонинг томирлари тортишиб қолди. Бироқ у ўйинни давом эттирмоқда. Нима бўлганда ҳам, саломатлик тилаймиз!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Сарр яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, бироқ кучсиз бўлди.
86. Яна Шеркидан зўр узатма бўлди, Савионинг бу сафарги зарбаси ўхшамади…
85. Ўйин масаласи ҳал бўлди, буёғига жамоалар ўйинни якунлаб қўйса бўлди.

⚽️ 84. ГОЛ! Савиньо ҳисобни йириклаштирди! Шерки ажойиб юриш қилиб тўпни шеригига узатди, бразилиялик вингер эса гол урди!
83. Ларсен жуда яхши вазиятга чиқиб бориб тўпни дарвозага йўллади, аммо ноаниқ кетди.
🟨 81. Камада “Сити” жарима майдончаси ичида яхши вазиятга чиқиб бориб йиқилди, бироқ бу вазиятда япониялик футболчи симулация кўрсатгани маълум бўлди. Унга сариқ карточка кўрсатилди.
77. Семеньо ўнг қанотдан олдинга юриш қилди, тўпни марказга - Докуга узатганди, аммо ўта кучсиз чиқди узатма.
73. Темп деярли йўқ, дейиш мумкин. Меҳмонлар вазиятлар яратишга имкон изламоқда.
67. Ҳусанов энди ўнг қанотда ўйнамоқда.
63. Сарр Бернардунинг хатосидан фойдаланиб олдинга юриш қилди, зарба берди, бироқ кучсиз чиқди ва тўпни Доннарумма ушлаб олди.
🔄 60. Ўзгаришлар навбати меҳмонлардан: бирйўла учта футболчи алмашди.
59. “Ман Сити” яхши комбинация уюштирди, якуний зарбани Мармуш берди, бироқ ноаниқ бўлди.
🔄 58. “Шаҳарлик”лар бирйўла иккита ўзгариш амалга оширди.
56. Тан олиш лозим, бўлимлар ҳужумларга бош бошланмоқда. Гвардиола шогирдлари ҳужумга интилмоқда.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43. Фоден бугун зўр ўйнаяпти: навбатдаги узатмасини Гвардиол бош билан дарвозага йўллади, дарвозабондан сейв!
41. Асосий таркибнинг аксарият қисми майдонга тушмаган бўлса-да “Сити” биринчи бўлимдаёқ масалани ҳал қилмоқчи.

⚽️ 40. ГОЛ! Мармуш ҳисобни иккитага оширди! Фоден ўзига узатилган тўпни ажойиб тарзда шеригига узатди, Омарнинг зарбаси аниқ бўлди!
37. Яхши ҳужум бўлганди “Сити”дан, Савио олдинга юриш қилиб тўпни Мармушга узатди, бироқ Омар якуний зарбани беролмади.
33. Дарҳол жавоб ҳужум бўлди “Кристал Пэлас”дан! Матетанинг зарбасини Доннарумма қайтарди!

⚽️ 32. ГОЛ! Семеньо ҳисобни очди! Бернарду ҳужумни бошлади, Фоден супер пас билан Антуанни тўп билан таъминлади, унинг зарбаси эса голга айланди!
25. Бўлимнинг ярмидан кўпи ортда қолди, бироқ айтиш керакки, ҳозирча голга тортадиган хавфли вазият кўрмадик.
20. Айт-Нури чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.
17. Абдуқодир Ҳусановнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
13. Бурчакдан узатилган тўпни Ричардс бош билан дарвозага йўллади, аммо аниқ бўлмади.
12. Яна меҳмонлардан ҳужум: чап қанотдан бошланган ҳужум натижасида тўп марказга кўчди, якуний зарбани Пино берди, тўп рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди.
6. Энди “шаҳарликлар” тўп назоратини қўлга олиб, ҳужумга интилмоқда.
2. Меҳмонлардан илк дақиқаларданоқ хавфли ҳужум! Чапдан узатилган тўпни Матета дарвозага йўллади, Жижжи тўпни қайтариб юборди. Афтидан, тўп дарвозага кирганди, аммо бу вазиятда оффсайд бўлган экан.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 31-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс - “Манчестер Сити” — “Кристал Пэлас” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



