

"Манчестер Сити" — "Ковентри Сити" 1:0
Голлар: 26 - Эрлинг Ҳоланд
“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 3. Рубен Диаш, 6. Марк-Израэль Гехи, 24. Йошко Гвардиол, 17. Энцо Фернандес (32. Айюб Буадди, 76’), 5. Эллиот Андерсон, 42. Антуан Семеньо, 7. Илиман Ндиайе (56. Райан Макайду, 87’), 9. Эрлинг Ҳоланд, 10. Райан Шерки (47. Фил Фоден, 66’).
Захира: 28. Херонимо Рульи, 27. Матеус Нунеш, 8. Матео Ковачич, 21. Райан Аит-Нури, 82. Рико Льюис.
“Ковентри Сити”: 19. Карл Рашворт, 4. Бобби Томас, 27. Милан ван Эвейк, 24. Орель Аменда, 3. Жей Дасилва (38. Густаво Хамер, 85’), 2. Итан Пиннок, 6. Мэтт Граймз, 16. Фрэнк Оньека (8. Калеб Йиренки, 63’), 5. Жек Рудони (18. Лум Чауна, 63’), 10. Эфрон Мэйсон-Кларк (23. Брендон Томас-Асанте, 71’), 14. Тайво Авонийи (9. Эллис Симмс, 71’).
Захира: 25. Дэниел Бентли, 7. Тацухиро Сакамото, 22. Жоэль Латибодье, 29. Виктор Торп.
Огоҳлантиришлар: 19 - Милан ван Эвейк, 90+2 - Итан Пиннок, 90+5 - Абдуқодир Ҳусанов
90+5. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
87. Илиманга тиббий ёрдам кўрсатилди ва алмаштирилди у.
86. Ндиайе жароҳат олди ёки чарчади, у майдонда ўтириб олган.
80. Ҳусановнинг хатосидан сўнг Симмс яқин масофадан зарба берди, Доннарумадан сейв!
78. Фоден дарвозагача 4 метрлар масофадан зарба берди, бироқ рақиб ҳимоячиси қайтарди…
75. Ўйин якунига қрааб борар эканмиз тобора меҳмонларнинг фаоллиги ортиб, ҳужумлари сони ошаётганини кўриш мумкин.
73. Ҳоланд ўзига узатиб берилган тўпга зарба бера олмади.
70. Чаунанинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини Доннарума қайтарди!
63. Элиот Андерсон бир неча бор рақиб жарима майдончасига тўпни узатди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.
58. Ҳоланд гол урди, бироқ бу ҳолатда оффсайд бўлган экан.
55. Шеркининг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Ндиайе яхши вазиятга эга бўлганди, аммо дарвозага зарба беролмади.
48. Ндиайе бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Эрлинг дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб, зарба берди, Рашвортдан сейв!
42. Энцодан навбатдаги зарба, буниси ноаниқ бўлди.
35. Энцонинг кетма-кет йўллаган икки зарбасига рақиб ҳимоячиларига “блок” қўя олди.
28. Яна “Сити” олдинга ўтмоқда: Гвардиолнинг чапдан ерлатиб узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборишди.
27. Гол кўрдик ўйинда, энди “Ковентри” ҳам фаолликни оширса керак.

26. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни очди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Эрлинг боши билан дарвозага жойлаб қўйди!
24. Рудонининг дарвозага яқин масофадан йўллаган зарбасини Жанлуижи қайтармовқда!
23. Шеркининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди…
18. Семеньо дарвозабонинг устидан тўпни ошириб алдади, аммо дарвоза томон зарба беролмади.
16. Ҳоланднинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Рашворт қайтарди!
15. Яна тўп назорати бўйича устунлик майдон эгаларида бўлиб турибди. Бироқ ҳозирча улар айтарли вазият ярата олишмади.
8. Даҳшат вазият… Авонийи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо бироз ноаниқ кетди…
6. Доннарумма сал қолса ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди… дарвозабон тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.
5. Дастлабки дақиқаларда манчестерликлар тўп назоратини ўзларига олмоқда.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 3-тур доирасидаги "Манчестер Сити" — "Ковентри Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



