АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни юта олмади, "Арсенал" – чемпион!

20 май 2026, 01:25
"Тўпчилар" 22 йилдан сўнг яна АПЛ чемпиони бўлди!

“Борнмут” — “Манчестер Сити” 1:1

Голлар: 39 - Эли Крупи, 90+5 - Эрлинг Ҳоланд

“Борнмут”: 1. Жорже Петрович, 15. Адам Смит, 23. Жеймс Хилл, 5. Маркос Сенеси (4. Льюис Кук, 90’), 3. Адриен Трюффер, 8. Алекс Скотт, 37. Райан (7. Дэвид Брукс, 84’), 16. Маркус Таверньер, 12. Тайлер Адамс, 9. Эванилсон (26. Энес Унал, 90’), 22. Эли Крупи (19. Жастин Клюйверт, 76’).

Захира: 29. Христос Мандас, 18. Бафоде Диаките, 27. Алекс Тот, 11. Бен Доук, 21. Амин Адли.

“Манчестер Сити”: 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунеш, 15. Марк Гехи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 33. Нико О'Райли, 42. Антуан Семеньо (26. Савио, 56’), 20. Бернарду Силва (10. Райан Шерки, 56’), 11. Жереми Доку (7. Омар Мармуш, 76’), 8. Матео Ковачич (47. Фил Фоден, 56’), 16. Родри, 9. Эрлинг Ҳоланд.

Захира: 1. Жеймс Траффорд, 3. Рубен Диаш, 5. Жон Стоунз, 24. Йошко Гвардиол, 4. Тейани Рейндерс.

Огоҳлантиришлар: 37 - Тайлер Адамс, 59 - Жеймс Хилл, 90+3 - Жастин Клюйверт, 90+3 - Родри, 90+6 - Адриен Трюффер

🕘 90+7. Ўйин якунланди. “АРСЕНАЛ” – ЧЕМПИОН!

90+6. Савиньо олдинга юриш қилди, пас берди, бироқ якуний зарба муваффақиятли бўлмади…

90+5. Хўш, “Сити”нинг кучи етадими яна?

gettyimages-2277163984-2048x2048.jpg

⚽️ 90+5. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни тенглаштирди!

90+4. Мармуш жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, бироқ “жонли девор”дан ўтмади.

90+2. Сўнгги дақиқаларда икки жамоа футболчилари баҳслашиб кетишди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Брукс… Сал қолса ҳозирнинг ўзидаёқ “Арсенал”ни чемпион қилиб қўяр эди! Дарвоза устунига бунга қаршилик қилди!

89. Яна зарба мезбонлардан: Эванилсон тепган тўп ноаниқ кетди.

89. Брукс жарима майдончаси ичидан зарба берди, Доннарумма қайтарди!

81. Сўнгги декада бошланди, чемпионлик масаласи ҳал бўлишга яқин…

77. “Шаҳарликлар” босим қилишяпти, катта куч билан олдинга ўтган, ҳужумлар хавфлилашмоқда.

74. Шеркининг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.

73. Яхши вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ якуний зарба берилмади “Борнмут” дарвозаси томон…

70. “Борнмут”да ҳужумлар кўпаймоқда, “Арсенал”ни эса чемпионликдан 20 дақиқадан кўпроқ вақт ажратиб турибди.

63. Родридан кучли зарба, бироқ ноаниқ кетди.

62. Райаннинг дарвозага яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, тўп майдондан чиқиб кетди.

61. Яна ҳужум мезбонлардан, бу сафар якуний зарбни Крупи йўллади, бироқ ноаниқ.

🔄 56. “Ман Сити” бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди.

52. Яна Трюффернинг узатмаси ва бу сафар зарбани Эванилсон берди, Доннаруммадан сейв!

51. “Сити” яхши бошлаганди бўлимни, бироз сустлашмоқда жамоа.

46. Ҳоланд олдинга юриш қилиб О'Райлига узатди тўпни, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. Крупи! Сал қолса дубл қайд этиши мумкин эди…

gettyimages-2277152702-2048x2048.jpg

⚽️ 39. ГОЛ! Крупи ҳисобни очди! Трюффер чапдан олдинга юриш қилиб тўпни Элига узатди, унинг зарбаси эса аниқ бўлди!

38. Охирги дақиқаларда ҳужум кўрмадик айтарли, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

28. “Борнмут” жарима майдончаси ичида хавфли вазият, якуний зарбани Ҳоланд берди, аммо дарвозага кирмади тўп.

27. Докунинг зарбаси дарвозага аниқ бормади, тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.

23. Биринчи бўлимнинг ярми қизиқ ўтди, курашларга бой, темпи юқоридан паст ўйин гувоҳи бўлдик.

15. Қандай қилиб? Таверньернинг ажойиб узатмасини Эванилсон бўш қолган дарвозага аниқ йўллай олмади…

14. Абдуқодир Ҳусановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

12. ГОЛ! Семеньонинг зарбаси аниқ бўлди, бироқ бу вазиятда оффсайд бўлган экан.

5. Докунинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

2. Мезбонлар дастлабки дақиқалардан фаол, жамоа ҳужум уюштирмоқда.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 37-туридан ўрин олган баҳс - “Борнмут” — “Манчестер Сити” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›