Лисандро: "Рэшфорд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олади"

Mirjalol Normatov
7 янв 2023, 21:54
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинеснинг фикрича, Маркус Рэшфорд ҳали дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олади.

"Рэши - ажойиб футболчи. У ўзи истаган барча мақсадларига ета олади. Барчаси ўзига боғлиқ. У ҳақиқий профессионал. Ҳар кунлик машғулотларда бор кучи билан ҳаракат қилади. У учун жамоадошлари билан суҳбатда бўлиш, ёрдам бериш жуда ёқимли.

Каземиронинг фикрига қўшиламан. Рэшфорд биз учун калит футболчи. У шунақанги футболчики, бир лахзанинг ўзидаёқ барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Бироқ гап индивидуал сифатларда эмас. Ў кўп ишлайди, жамоани ҳурмат қилади ва атмосфера борасида қайғуради.

Жамоа қанчалар муҳим эканлигини у доимо тушуниб турадиган инсон. Шу сабабли ишига сидқидилдан ёндашади. Шу боисдан уни ҳали дунёнинг энг яхшиларидан бири бўла олишига ишонаман", - деди Лисандро.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›