Лионель Мессининг қўриқчисига тақиқ қўйилди
02 апр 2025 09:18
Янгиликлар
Лионель Мессининг қўриқчисига тақиқ қўйилди
Мессининг шахсий тансоқчиси Яссин Чеукога «Интер Майами» ўйинлари пайтида майдон чеккасида туриш расман ман этилди.
Бундай қарорни МЛС қабул қилди.
У Мессини майдонга югуриб чиқаётган мухлислардан ҳимоя қилаётганига қарамай, лига фақат махсус тайинланган хавфсизлик ходимлари майдон ёнида бўлишини белгилаб қўйди.
Яссин Чеуко:
Мен Европада етти йил ишладим ва шу вақт мобайнида майдонга атиги 6 киши югуриб кирди. АҚШда эса 20 ой ичида 16 та шундай ҳолат юз берди!
Энди майдонга чиқишим тақиқланди. Мен муаммо туғдирмайман. Мессини ҳимоя қилишимга рухсат беринг! Мен бу лигани яхши кўраман, лекин биз ҳамкорликда ишлашимиз керак.
Ўхшаш янгиликлар
10:48
Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди 1
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар