

«Гуанчжоу»га қарши ўйинда бутун жамоа ажойиб ўйнади, биз финалдамиз!
Ўйинни ўтказиб юбориш доим оғир, финалга қадар тикланиб жамоага ёрдам беришни истайман», – дейди аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, кечаги ярим финал учрашувини Месси буйрагидаги муаммолар туфайли ўтказиб юборди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали «Ривер Плейт» ва «Барселона» ўртасида 20 декабрь куни бўлиб ўтади.



