

"Ҳалиям фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаётганим йўқ тўғрисини айтсам. Менга футбол ўйнаш, тўпни тепиш, майдонда бўлиш, рақобатлашиш ва машғулотларда иштирок этиш ёқади. Яна қанча ўйнайман билмадим, лекин бу имкониятдан имкон қадар кўпроқ фойдаланмоқчиман. Ўйлаш, таҳлил қилиш ва танлашга вақт бор. Бугун энг асосийси - олдинда қолган имкониятдан завқ олиш", - деди Месси.



