Лионель Месси: «Атлетико»га қарши ўйнашни истайман»

Narzulla Saydullayev
9 янв 2014, 08:02
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси кеча «Хетафе»га қарши ўйинда дублга эришди (4:0).
«Кўп муддат майдонга туша олмадим, шу боис «Хетафе»га қарши ўйнашни жуда истагандим. Машғулотлар вақтида ўзимни яхши ҳис қилдим. Жароҳатимни тузатгач машғулотларга зўр бердим.

«Атлетико»га қарши ўйин? Мен мураббий  ва шифокор билан гаплашиб кўраман. Яна майдонга тушишни истайман. Агар мумкин бўлса албатта тушаман.

Ниятим «Барселона»да бутун умр қолиш. Бу клубдан кетиш ҳаёлимга ҳам келаётгани йўқ.

Олдимизда 5-6та оғир ойлар бор. Бизда алмаштириб бўлмайдиганлар йўқ, барча футболчи майдонга тушишга қодир», – дейди аргентиналик футболчи.

«Атлетико» – «Барселона» учрашуви 11 январь куни тунда бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›