UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  0 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  2 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  7 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2

Лионель Месси: "Агар жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда мухлислар бизни кечирмасди" Янгиликлар

Лионель Месси: "Агар жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда мухлислар бизни кечирмасди"

Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси яқинда ФИФА расмий сайтига интервью берди. Интервью давомида Месси жаҳон чемпионатига чиқиш ниҳоятда муҳимлиги ҳақида гапириб, шунингдек 2018 йилдан нима кутаётгани ҳақида айтди.

- Олдинга қараб фикр юритадиган бўлсак, Аргентина терма жамоаси Германия ва Бразилия билан таққослаганда қандай ҳолатда бўлади?
- Биз мусобақага борганда янада кучли бўламиз, чунки биз ўсишда давом этяптмиз. Биз Венесуэла, Перуга қарши ўйнадик ва кўпчилик Аргентина бу жамоаларни осон ютди деб ўйлайди. Аммо бундай эмас. Чунки жаҳон чемпионатига осон ғалабага эришиб чиқишнинг иложи йўқ. Мусобақа бошлангунча ҳали ўзгарамиз ва янада кучли бўламиз.

- Чилининг мундиалга чиқа олмагани сизни ҳайрон қолдирдими?
- Ҳамма қатори ҳа. Чили охирги иккита "Копа Америка"ни ютди, бироқ шунга қарамай жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Лекин улар буюк жамоа ва Чилида кўплаб ажойиб футболчилар бор.

- 2014 йилги жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият алами унутилдими?
- Йўқ. Чунки финалга чиқиб ютқазсанг буни унутиш осон бўлмайди. Бу бир умр қалбимда қолади. Албатта, финалга чиққанимиздан хурсанд бўлгандик, лекин ютсак янада яхши бўларди.

- 30 ёшга тўлдингиз. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Жуда яхши. Ҳам майдонда, ҳам майдондан ташқарида ўзимни яхши ҳис қиламан. Мен ҳаётимдан ва футболдан мамнунман.

- Йиллар ўтиб ўйин услубингиз ўзгарганми?
- Албатта. Тажрибам ошганини инкор қила олмайман. Вақт ўтган сари майдонда ўзимни янада қулай ҳис қиляпман.

- Аргентина жаҳон чемпионатига чиқа олмаганида нима бўларди?
- Буни тасаввур ҳам қила олмайман. Бизни мухлислар кечирмасди. Ҳаммаси Эквадор билан ўйинга боғлиқ эди ва бу баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилганимиздан хурсандман.

- Ушбу гапни қандай тугатган бўлардингиз? 2018 йилда Месси...
- (Бироз ўйланиб) Учинчи марта ота бўлади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика