

Мазкур тур доирасида "Лион" Страсбургда меҳмон бўлди. "Лион" футболчилари Максвел Корне ва Жефф Рейн-Аделаидалар томонидан киритилган голларга мезбонлар таркибида Юсуф Фофана бир бор жавоб қайтарди. "Лион" бу ғалабадан кейин очколари сонини 22 тага етказиб олди ва вақтинча муддатга мусобақа жадвалининг 4-поғонасига кўтарилди.




