

24 ёшли ҳужумчи ўз жамоасига ғалаба келтирувчи голларга муаллифлик қилди: 79 ва 87- дақиқаларда.

Маълумот учун, бу ўйинга қадар Дембеленинг ҳисобида ЕЧЛнинг жорий мавсумида урилган гол йўқ эди.
Франция чемпионатининг якунига етган мавсумида 24 ўйинда 16 та гол урган форварднинг келажаги ёрқин бўлиши тахмин қилинмоқда.


