"Лион" Азмун ўрнига "Реал" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
1 ноя 2021, 01:09
Франциянинг "Лион" клуби "Реал"нинг доминикалик ҳужумчиси Мариано Диасни сотиб олмоқчи.

Қайд этилишича, клуб "Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмунни сотиб олиш жуда қийин кўринмоқда.

Олдинроқ "Лион" 26 ёшли Азмунга 4 йиллик шартнома таклиф қилишга ва эронлик ҳужумчи учун 7-8 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

28 ёшли Диас 2017/18 йилги мавсумда "Лион"да ўйнаган, сўнгра "Реал" сафига қўшилган.

Ушбу мавсумда Диас "Қироллик клуби" сафида атиги 1 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Эльче"га қарши ўйинда (2:1) унинг бурни синганлиги айтилмоқда.

Азмун "Зенит"нинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Жорий мавсумда у клуб сафида 14 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: MSV Foot

Сўнгги янгиликлар

Барча ›