UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Лион" 12 йил деганда яна кубок финалига чиқди Янгиликлар

"Лион" 12 йил деганда яна кубок финалига чиқди

Тунда Франция кубоги ярим финали доирасида "Лион" жамоаси "Валенсьен"ни қабул қилди.

Беллашувда Пьер Саж шогирдлари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, "Лион" 12 йил деганда яна кубок финалида ўйнайди. Финалда уларга қарши ПСЖ - "Ренн" жуфтлиги ғолиби майдонда саф тортади.

"Лион" охирги марта 2012 йил финалда тўп тепган ва "Кевийи" жамоасини Лисандро Лопеснинг ягона голи эвазига мағлуб этган. Қизиғи ўша финалда Александр Ляказетт ҳам асосий таркибда ўйнаган. Ляказетт кечаги баҳсда дубль қайд этди ва худди "Лион" каби 12 йил ўтиб яна Франция кубоги финалида ўйнаши мумкин. Жамоа умумий ҳисобда мамлакат кубогини 5 бор қўлга киритган.

Франция кубоги

Ярим финал

02.04.2024

"Лион" - "Валенсьен" 3:0

Голлар: А.Ляказетт (пен.) 51, 57, Гифт Орбан 75


Эслатиб ўтамиз, "Лион" Франция чемпионатида 27 турдан кейин бор йўғи 10-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика