Лингардга олти клуб даъвогарлик қилмоқда

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2021, 21:19
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард учун олти клуб даъвогарлик қилмоқда.

Лингард "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома бўйича музокара ўтказишдан бош тортди. Маълумотларга кўра, футболчи учун камида олти клуб уни қўлга киритмоқчи.

Футболчига "Барселона", "Милан", "Ньюкасл", "Вест Хем", "Эвертон" ва "Тоттенхем" даъвогарлик қилмоқда. Бу клубларнинг барчаси футболчини келаси ёзда эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Лингарднинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ "қизил иблислар" 10 миллион фунт стерлинглик таклиф тушса, футболчини сотишга рози экани хабар қилинганди.

2021/22 йилги мавсумда Лингард "Манчестер Юнайтед"нинг 8 ўйинида қатнашиб, жами 154 дақиқани майдонда ўтказди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›