Лингард қишда РПЛ клубига ўтиши мумкин

Eldor Akmurzayev
15 ноя 2020
МЮ аъзоси Жесси Лингард январда жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор.

27 ёшли футболчи ўйин амалиёти камлигидан норози бўлмоқда. Оле Гуннар Сульшер Лингардни жорий мавсум атиги икки ўйин майдонга туширди ва бу Англия Лига Кубоги баҳсларига тўғри келади.

Лингардга қизиқаётган клублар орасида “Зенит”, шунингдек, “Вест Хэм” ва “Монако” бор. Transfermarkt портали эса футболчини 14 млн еврога баҳоламоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fichajes.net