Лингард ўта муваффақиятсиз натижа қайд этмоқда

22 дек 2019, 22:42
Бироз аввал "Манчестер Юнайтед" "Уотфорд"га (0:2) имкониятни бой берди.

Мазкур учрашувда МЮ ярим ҳимоячиси Жесси Лингард самарали ҳаракатларни амалга оширолмади. Англиялик футболчи АПЛда 2018 йилнинг 26 декабридан буён на гол урди, на бирор голга ҳаммуаллифлик қилди. 27 ёшли футболчининг АПЛ доирасидаги сўнгги самарали ҳаракати бир йил муқаддам "Хаддерсфилд"га (3:1) қарши учрашувда қайд этилганди. Ўшанда Лингард Поль Погбанинг голига асистентлик қилганди.

Маълумот учун, у ўшандан буён майдонда 25 соатдан кўпроқ вақт давомида ҳаракатланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports