"Лилль" Нюбелни икки мавсумга ижарага олмоқчи
11 май 2021 10:16
Янгиликлар
"Лилль" Нюбелни икки мавсумга ижарага олмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Александр Нюбель фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Журналист Макс Билефельднинг маълумотига кўра, "Лилль" "Бавария"га Нюбелни икки мавсумга ижарага олиш бўйича таклиф берди. Дарвозабоннинг хизматларига шунингдек "Монако" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қайд этиш керакки, Александр Германиядан ташқарига чиқмоқчи.
24 ёшли немис дарвозабони жорий мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 3та ўйинда майднога тушиб, ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди.
Нюбелнинг Мюнхен клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, transfermarkt уни 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар