UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  10 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди Янгиликлар

"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди

Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламаса бир йил "Лилль" захирасида қолади.

18 ёшли ҳимоячи "Реал"га ўтишни хоҳлаганди, аммо у МЮ таклифини қабул қилишга мажбур бўлди.

Инглиз клуби футболчи учун "Лилль"га 50+12 млн. евро тўлайди, бу "Реал" таклифидан икки баравар кўп.

Футболчининг агенти Жорже Мендешнинг таъкидлашича, Йоронинг асосий мақсади "Реал" футболчисига айланиш.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" раҳбарити ишга жиддий киришди, натижада "Лилль"дагилар футболчига босим ўтказа бошлашди. Агар Йоро МЮ таклифини қабул қилмаса Франция клуби уни бир йил захирада қолдириш билан таҳдид қилди.

Футболчи билан оғзаки келишувга эришган испанияликлар Йорога имкони борича фойдали битим тузишга ваъда беришган. Улар бир йиллик шартномаси бор ҳимоячи учун 50-60 млн. евро сарфламоқчи эмас.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика