UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  0 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

"Лилль" мураббийи: "Бензема - ажойиб ўйинчи. Бу "Олтин тўп" учун муҳими" Янгиликлар

"Лилль" мураббийи: "Бензема - ажойиб ўйинчи. Бу "Олтин тўп" учун муҳими"

"Лилль" бош мураббийи Жослен Гурвеннек "Олтин тўп"ни бу йил "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема олиши керак деб ҳисоблайди.

"Карим - ажойиб ўйинчи. У анчадан бери шунақа. Унинг Миллатлар Лигасидаги ўйини "Олтин тўп" даражасида эди. У қандай ҳаракатланишни билади ва доим тўғри қарор чиқаради.

Бенземанинг ўйинини кўриш - ёшлар учун яхши имконият. Сабаби у жамоасига тўпни қайтариш учун югуради, қачонки тўп унинг жамоасида бўлса, Карим доимо очиқ.

Ажойиб ўйинчи. Бу "Олтин тўп" учун кераклиси. Агар у бу йилда ушбу совринни олса, мен у учун жуда ҳам мамнун бўламан", - дейди Гурвеннек.

"Олтин тўп"ни тақдирлаш маросими 29 ноябрда Париждаги Шатл театрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика