Лига 1. 26-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди

26 фев 2019, 09:35
Унга ПСЖнинг бир йўла 4 нафар футболчиси киритилди.

L’Equipe нашри Лига 1 26-турининг рамзий терма жамоасини эълон қилди. У қуйидагича кўриниш олди.

Дарвозабон: Даниель Субашич ("Монако").

Ҳимоячилар: Амари Траоре ("Ренн"), Тиагу Силва (ПСЖ), Николя Паллуа ("Нант"), Кенни Лала ("Страсбур").

Ярим ҳимоячилар: Марко Верратти (ПСЖ), Янн М`Вила ("Сент-Этьен"), Кристофер Нкунку (ПСЖ), Рони Лопеш ("Монако"), Реми Оден ("Реймс").

Ҳужумчи: Килиан Мбаппе (ПСЖ).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L'Equipe