"Лидс" вингери билан шартномани 5 йилга узайтирди

Omonjon To`xtamirzayev
7 апр 2023, 11:59
"Лидс" жамоа ярим ҳимоячиси Жек Харрисон билан шартномани узайтирди.

26 ёшли футболчи билан янги келишув 2028 йил ёзига қадар амал қилади.

Харрисон клуб шарафини 2018 йилдан буён ҳимоя қилади. Ўшанда у "Манчестер Сити"дан ижарага ўтганди. 2021 йил ёзида эса "Лидс" футболчи трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олганди.

Бу мавсум англиялик футболчи 31 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатма етказиб берди.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Лидс клуби расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›