"Лидс" бош мураббийи ишдан бўшатилди

Sherzod Nurmatov
7 фев 2023, 11:36
АПЛда истеъфолар кечиктирилмайди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Жесси Марш энди "Лидс"ни бошқармайди. Улар америкалик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

У жамоани АПЛ жадвалида 17-ўринда, қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан юқорида қолдирди, аммо жамоанинг кўрсатаётган натижалари раҳбариятга ёқмади. 

Ўтган мавсумда Марш "Лидс"ни Чемпионшипга тушиб кетишдан сақлаб қолганди. "Ўрмончилар" дарвозабони Кейлор Навас ўзини ёрқин кўрсатган "Ноттингем Форест" билан ўйин (0:1) Жесси учун сўнггиси бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: leedsunited.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›