

Интервью давомида 39 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.
"Осиё Кубоги-2019да сюрприз жамоа ким бўлади биласизми? Менимча, Ўзбекистон, - дейди "Чонбук Моторс" ҳужумчиси. - Уларда ёш ва кучли таркиб бор. Уларнинг таркибини "олтин авлод" дейиш мумкин. Балки бу Осиё Кубогида билмадим-у, лекин кейингисида Ўзбекистон энг яхши жамоалардан бири бўлади. Мен бу жамоани Осиё ўйинларида кўрдим. Айтиш мумкинки, Ўзбекистон менда илиқ таассурот қолдирди".
Маълумот учун, Ли Донг Гук узоқ йиллар Жанубий Корея терма жамоасида тўп тепган. У 2000 йил Ливанда ўтказилган Осиё Кубоги тўпурари ҳисобланади.



