

Немис жамоаси устози бу ҳақда 24 август куни Монакода бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан олдин айтди.
"Камп Ноу"да "Барселона" билан ўйнамоқчиман. Футболчилик пайтимда шу жамоага қарши тўп тепганман.
Камина Куман, Лаудруп ва Ромариоларга қарши афсоналарга қарши ўйнаганман. "Барселона" дарвозасини Субисаррета қўриқлаган. Икки ажойиб имкониятдан фойдалана олмаганман" - дейди Хазехюттль.
Хазехюттль 24 йил олдин Чемпионлар лигасида "Барселона"га қарши ўйнаган. Австрияликлар ўз майдонида 1:2, меҳмонда эса 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.


