"Лейпциг" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр!

Mirjalol Normatov
12 апр 2020, 14:26
"Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано "Реал"га ўтишга тайёр.

"AS" хабарига кўра, футболчи Германия клуби билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатган ва рад жавобини берган. Дайонинг агенти Фолькер Штрут "қаймоқранглилар" билан музокараларни бошлайди. У шунингдек, "Реал" футболчиси Тони Крооснинг ҳам агенти ҳисобланади.

Дайо ушбу мавсумда Германия чемпионатида 21 ўйинда қатнашди ва 1 голга ассистентлик қилди. Унинг "Лейпциг" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›