

Швед баҳсни асосий таркибда бошлади, аммо 7-дақиқадаёқ захирага олинди. Тиббий текширувлар натижасида Форсбергнинг сон-чаноқ бўғими мушаклари шикастлангани маълум бўлди. Унинг тикланиши учун эса тахминан 2 ойча вақт талаб қилинади.
30 ёшли ҳужумкор футболчи жорий мавсум клуб либосида 25 ўйинда қатнашиб, 6+2 натижа кўрсатди.



