"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
2 авг 2024, 17:07
"Лейпциг" "Барселона"нинг ярим ҳимоячи Даниэль Ольмо бўйича янги таклифини қабул қилмади, дея хабар берди журналист Филипп Хинце.

"Буқалар" футболчи учун камида 60 млн евро олмоқчи. "Барселона" 26 ёшли футболчи учун бу суммани тўлашга тайёр эмас. Унга 55 мн евро таклиф қилингани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ольмо Евро-2024да 6 учрашувда 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com