Левандовскининг жароҳати даражаси қандайлиги айтилди

Mirjalol Normatov
12 окт 2020, 23:54
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Польша термаси таркибида жароҳат олганди.

УЕФА Миллатлар лигаси доирасида 11 октябрь куни Италияга қарши ўйинда форвард тўпиғидан жароҳат олганди.

"Робертнинг оёғида жуда катта ишиш ва гематома бор. Жароҳат сўзи жуда ёмон эшитилади. Бугун у текширувлардан ўтади. Шифокорларимиз уни Босния ва Герцеговинага қарши ўйинга тайёр ҳолатга келтиришга ҳаракат қилишмоқда. Вазиятлар ривожини кузатамиз. Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман", - деди Польша термаси матбуот котиби.

Польшанинг Босния ва Герцеговина термасига қарши ўйини 14 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›