UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  3 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида" Янгиликлар

Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"

Роберт Левандовски Польша терма жамоасидаги фаолиятини тўхтатиш қарорини тушунтирди.

"Мен мураббий Михал Пробеждан кутилмаган қўнғироқ қабул қилдим, у сардорлик боғичини мендан олиб қўйишга қарор қилганини айтди. Бунга мутлақо тайёр эмасдим, болаларимни ухлашга ётқизаётган эдим. Суҳбат бир неча дақиқа давом этди.

Мен бу ҳақда оиламга хабар беришга ёки биров билан воқеани муҳокама қилишга улгурмадим – бир неча дақиқадан сўнг Польша футбол уюшмаси сайтида [сардор алмашгани ҳақида] хабар пайдо бўлди. Менга бу ҳақда қандай хабар беришгани ҳақиқатан ҳам мени ҳайратда қолдирди.


Менга бундай масалалар бошқача ҳал қилиниши керакдек туюлди. Ҳаммаси телефон орқали етказилди. Бундай бўлмаслиги керак. Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Терма жамоа мен учун доимо энг муҳими бўлган. Шу билан бирга, юз берган воқеа менга жуда оғир ботди. Гап сардорлик боғичи тўғрисидаги қарорда эмас, балки бу менга қандай хабар қилинганида.

Бу қарор ортида нима турганини билмйаман, чунки юқорида айтиб ўтганимдек, жуда қисқа суҳбат бўлди. Мураббий оммавий ахборот воситаларининг босимига берилгандек таассурот қолди. У бизнинг келишувимизни бузди, шунинг учун унинг хатти-ҳаракатларидан ҳайронман.


Йиғинларга келмаслик тўғрисидаги қарор мураббий билан биргаликда қабул қилинди. Мен у билан гаплашиб, бироз дам олиш ҳақида нима деб ўйлашини сўрамоқчи бўлдим. У рози эканлигини ва ўзи ҳам менга қўнғироқ қилиб, шуни таклиф қилмоқчи бўлганини айтди. Лекин мен базага Камиль Гросицкийга сюрприз қилиш учун келмоқчи эдим. Буни фақат мураббий Пробеж билар эди. Лекин бу маълумот матбуотга чиқиб кетди.

Ўтириб, бунинг барчаси ҳақида тинчланган ҳолда ўйлаб олмоқчиман. Нафасни ростлаб олиш керак. Шундан кейин ўз фикрларим ва кейинги қадамлар ҳақида кўпроқ гапириш мумкин бўлади. Бугун мен афсус ва ғазабни ҳис қиляпман. Терма жамоа мен учун доимо жуда муҳим бўлган. Бу борада ҳеч нарса ўзгармади", – деди "Барселона" ҳужумчиси.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика