

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Миллатлар Лигаси доирасида Италияга қарши (0:2) ўйинда оёқ мушакларидан жароҳат олган. Терма жамоа шифокорлари ҳали футболчининг Миллатлар Лигаси навбатдаги турида иштироки борасида бир қарорга келмаган. Робертнинг 18 ноябрда бўлиб ўтадиган Польша—Нидерландия учрашувида қатнашиши сўроқ остида қолмоқда.



